“Адолат” социал демократик партияси Сирдарё вилоят Кенгаши хамкор ташкилотлар иштирокида партиянинг “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур” лойихаси доирасида жойлардага мактабгача таълим муассасаларида кузатилаётган “яссиоёқлик” ва “сколиоз” касалликларини ишчи гурух вакиллари томонидан саволнома асосида ўрганишлар олиб боришлиги белгиланган.
Бугун “Адолат”СДП Гулистон шаҳар Кенгаши раиси Ш.Умурзоқова ва шаҳар Кенгаши депутати Б.Норматов иштирокида шаҳардаги 9-ДМТМ ўрганиш ишлари олиб борилиб ,керакли маслахат ва тавсиялар берилди.
Дархақиқат юртимизнинг қудрати, ўсиб келаётган ёш авлод қўлидадир. Фарзандларимизнинг хар сохада соғлом бўлишлари, жумладан: соғлом фикрлаш, соғлом ривожланишлари юртимиз келажаги учун мухим ахамият касб этади