Мурожаатлар билан ишлаш тизимлари такомиллаштирилади
Президентимиз барча ҳудудларда бандликни таъминлаш, камбағалликни кескин қисқартириш, инвестиция ва
экспорт ҳамда муҳитни яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар. Тадбиркорликни ривожлантириб, янги иш ўринлари яратишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш зарурлиги эътироф этилди. Ердан унумли фойдаланиш, маҳаллаларга сув олиб бориб мева сабзавот етиштиришни кескин ошириш, чорвачиликни ривожлантириб гўшт ва сут
маҳсулотларини кўпайтириш,озиқ-овқат инфляциясини жиловлаш сира кечиктириб бўлмайдиган вазифа эканлиги тушунтирилди. Халқнинг муаммоларини тинглаш, рози қилиш учун “Халқ назорати” электрон портали бутун республикада ишга туширилади. Ҳисоб палатаси ижро интизомига масъул этиб белгиланди. Президент Администрациясининг Назорат инспекцияси тугатилди. Бундан ташқари, Халқ қабулхоналари ҳам аҳоли
камчиликларини бартараф этишга кўмаклашиш ўрнига, мурожаатларни давлат ташкилотларига тақсимловчи воситачига айланиб қолгани учун барча штатлар тугатилди. Бундан буён Халқ қабулхоналарига вилоят, туман ҳокимининг ўзи раҳбарлик қилиши уқтирилди.
Йиғилишда аҳоли фаровонлигини таъминлашга доир бошқа бир қатор масалалар ҳам давлатимиз раҳбари эътиборидан четда қолмади. Биз депутатлар Президентимиз томонидан белгилаб берилган барча вазифаларни
бекаму-кўст адо этилишида ўз ҳиссамизни қўшамиз.
Эркабоев
Зохид Нажмиддинович,
Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутати