Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Халқни рози қилиш — энг устувор вазифа.

#___МУНОСАБАТ

Халқни рози қилиш — энг устувор вазифа.

Президентимиз аҳолининг дарду ташвишларини эшитиб, одамларга шароит яратиб бериш раҳбарларнинг асосий вазифаси эканини таъкидлади.

– Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири, унинг дарди ва умиди турганини унутмаслигимиз керак. Халқнинг дарди билан яшаш биз учун мажбурият, – деди Шавкат Мирзиёев

Шу боис Халқ қабулхоналари таркиби фидойи мутахассислар билан тўлдирилиши айтилди. Энди Халқ қабулхоналарига вилоят ва туман ҳокимининг ўзи раҳбарлик қилади. Улар ҳар куни ишини аҳоли дарди ва ташвишини эшитишдан бошлайди. Бугун туғилган муаммони кейинга ўтказишга йўл қўйилмайди. 

Бу ўз навбатида, муаммоларни жойида бартараф этиш, одамларни рози қилиш, мурожаатларни бошқа идорага юбормасдан, шу жойнинг ўзида ҳал қилиш имконини беради. 

Лола КЕНЖАЕВА,

Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутати