Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш - амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси
Юртимизда инсон манфаатини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар, амалга оширилаётган ишлар ўз натижасини бермоқда.
Сўнги йилларда тадбиркорликка кенг йўл очилди. Улар ҳуқуқини ҳимоя қилишнинг бутунлай янги ва замонавий талабларга жавоб берадиган механизми яратилди.
Янги қонунлар ва тартиблар ишлаб чиқилди. Тадбиркорликни бошлаш учун рухсатнома олиш тизими соддалаштирилди. Бу халқ турмуш фаровонлигини ошириш ва камбағалликни қисқартиришга улкан ҳисса қўшди.
Ўтказилган видеоселектор йиғилишида, давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар, маҳаллий раҳбарлар фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳоли билан очиқ мулоқотда бўлиш, ҳар бир муаммони жойида ҳал этишда муҳим аҳамият касб этади.
Қобилжон ТУРАЕВ,
Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутати