#___МУНОСАБАТ
Президентимиз раислигида ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши ва аҳолини қийнаётган масалалар таҳлили бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида бу масала ҳудудлар ва тармоқлар кесимида таҳлил қилиниб, тизимли камчиликлар кўрсатиб ўтилди.
Йиғилишда ҳудудларда бандликни таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, инвестиция ва экспорт ҳамда муҳитни яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Солиқ маъмурчилигини яхшилаб, аҳоли тадбиркорлигини ва иш ўрни яратишни қўллаб-қувватлаш зарурлиги таъкидланди. Бу аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш, одамларнинг реал даромадларини ошириш, бизнесни ривожлантириш орқали янги иш ўринларини яратишда муҳим омил бўлади.
Шундай экан, қуйи бўғиндаги ишлар самарадорлигини ошириш, оддий одамларнинг дарди ва ташвиши билан яшаш барча раҳбарлар, жумладан, депутатлар фаолиятининг асосий мезонига айланиши лозим.
Рахматжон МАКСУМОВ,
Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутати