Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Deputat munosabati

#_МУНОСАБАТ

Ижро, назорат ва мурожаатлар билан ишлаш тизимлари такомиллаштирилади

2025 йил 16 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилиши мазмун-моҳияти ўрганилмоқда

Шу боис йиғилишда ижро интизомини мустаҳкамлаш, аҳоли муаммолари билан ишлаш бўйича янги тизим йўлга қўйилиши белгиланди.

Чунки аҳолининг дарду ташвишларини эшитиб, одамларга шароит яратиб бериш барча раҳбарларнинг асосий вазифасидир. Президентимиз айтганидек, ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири, унинг дарди ва умиди турганини унутмаслигимиз керак. Халқнинг дарди билан яшаш биз учун мажбурият.

Тошкент шаҳрида ўзини оқлаган “Халқ назорати” электрон портали бутун республикада ишга туширилади. Бу тизим мурожаатларнинг ягона платформаси бўлади ва унга барча вазирлик, идора, ҳокимликлар уланаши таъкидлаб ўтилди.

Санжар ХУДОЙБЕРДИЕВ,

Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутати