Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
BOSHQARUV SERVIS KOMPANIYASI FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
Doimiy komissiyaning navbatdagi yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi.
янв.21
MAHALLA XOTIN-QIZLAR FAOLI FAOLIYATI O‘RGANILDI.
янв.21
IJTIMOIY XODIM FAOLIYATI JOYIGA CHIQIB O‘RGANILDI
янв.21
KO‘CHAMA-KO‘CHA O‘RGANISH ISHLARI OLIB BORILDI
янв.21
“SAMANDARAK” TEMIRCHILIK SANOAT ZONASIDA QURILISH ISHLARI O‘RGANILDI.
янв.21
Mahalla darajasida kambag‘allikni qisqartirish va bandlik masalalari tahlil qilindi
янв.21
Bag‘dod tumani hokimligida kambag‘allikni qisqartirish va bandlikni ta’minlash bo‘yicha “Shtab” faoliyati o‘rganildi
янв.21
Bag‘dod tumanida PF–193-sonli Farmon ijrosi bo‘yicha seminar o‘tkazildi
янв.21
Kengash qarori ijrosi ta'minlanmoqda.
665-сонли қарор ижроси юзасидан сессияда ҳисобот берилди
665-сонли қарор ижроси юзасидан сессияда ҳисобот берилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 октябрдаги 665-сонли қарори ижроси муҳокама қилинди.
Мазкур масала юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари ҳисобот берди. Унда туман Ободонлаштириш бошқармасига қўшимча 6 та штат бирлиги ва ички йўлларни таъмирлаш учун 4 та махсус техника ажратилгани маълум қилинди.
Шунингдек, маҳаллалардаги ички кўчаларни жорий таъмирлаш учун республика бюджетидан 4 миллиард 400 миллион сўм маблағ йўналтирилган.
Ҳисоботга кўра, йилнинг биринчи ярмида 8 та маҳаллада жами 10,2 километр ички йўл шағаллаштирилди. Шунингдек, Навкент, Истиқбол, Ғайрат, Салмон ва Қорасув маҳаллаларидаги мавжуд асфальт йўлларни жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Йилнинг иккинчи ярмида Боғистон, Соҳил, Поромон, Нов ва Янгиобод маҳаллаларида жами 20,7 километр ички йўлни шағаллаштириш режалаштирилган. Бундан ташқари, Заркент, Маданият ва Бешбулоқ маҳаллаларидаги 4,4 километр асфальт йўлни жорий таъмирлаш ва асфальтлаш ишлари амалга оширилиши белгиланган.
Сессияда депутатлар томонидан бажарилган ишлар, ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши ва режалаштирилган лойиҳаларнинг ижроси юзасидан саволлар берилди ҳамда тегишли таклифлар билдирилди.
Муҳокама якунида ички йўлларни таъмирлаш ишларининг сифатини таъминлаш, маблағлардан самарали фойдаланиш ва белгиланган вазифаларни ўз муддатида бажариш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Slide 1 of 1