Бўстон тумани 1-умумтаълим мактабида 11-синф ўқувчилари иштирокида ўқувчиларни олий ўқув юртларига кириши, касб-хунар эгаллаши учун давлатимиз томонидан берилаётган имтиёзлар хақида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида ўқувчиларга 8-Маориф сайлов округидан депутат М.Тўйчиева "Маориф" маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда "Гузар" маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган маҳалла фуқаролар йиғини раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари томонидан ёшларни қўллаб-қувватлаш соҳасида қабул қилинган қарор ва фармонлар мазмун моҳияти ҳамда ёшларга берилаётган имтиёз ва ёрдамлар хақида тушунчалар берди. Давра суҳбатида ёшлар томонидан савол-жавоблар асосида қизғин ҳолда ташкил ташкил этилди.