Бўстон тумани 18-умумтаълим мактаби 11-синф ўқувчилари иштирокида ўқувчиларни олий ўқув юртларига кириши, касб-хунар эгаллаши учун давлатимиз томонидан берилаётган имтиёзлар хақида давра сухбати ташкил этилди. Давра суҳбатида ўқувчиларга Ўзбекистон ХДП туман кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати М.Тўйчиева "Сарбон" маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб бораётган маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси томонидан ёшларни қўллаб-қувватлаш соҳасида қабул қилинган қарор ва фармонлар мазмун моҳияти ҳамда ёшларга берилаётган имтиёз ва ёрдамлар хақида тушунчалар берилди. Давра суҳбатида ёшлар томонидан савол-жавоблар асосида қизғин ҳолда ташкил этилди