Косонсой туманида маҳалла инфратузилмаси ва ободонлаштириш ишлари ўрганилди
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутатлари Х. Қудратова, М. Султанова ва Ғ. Хамдамов, шунингдек, туман Кенгаши котибияти мудири Д. Валиевалар томонидан Косонсой туманидаги “Боғибаланд” маҳалла фуқаролар йиғинида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш жараёнида маҳаллада фаолият юритаётган “маҳалла еттилиги” аъзолари билан мулоқот ўтказилиб, ҳудудда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари, йўллар ҳолати, инфратузилмани ривожлантириш, аҳоли учун яратилаётган шарт-шароитлар атрофлича кўриб чиқилди.
Шунингдек, маҳаллада амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ишлар самарадорлиги, аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашилди.
Ўрганиш якунида мутасаддилар томонидан маҳалла инфратузилмасини янада яхшилаш, ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш ҳамда аҳоли турмуш шароитини яхшилашга қаратилган тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.