Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ЎҚУВЧИЛАР ХАВФСИЗЛИГИ ЮЗАСИДАН ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
янв.21
ЕР ЧЕГАРАСИ ВА КЎЧА ДЕВОРИ БЎЙИЧА ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
янв.21
ЁШЛАРНИНГ ТАКЛИФ ВА ТАШАББУСЛАРИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДА
янв.21
РАДИВОН МАҲАЛЛАСИДА ЁШЛАР УЧУН ЯНГИ СПОРТ ИМКОНИЯТЛАРИ ЯРАТИЛАДИ
янв.21
НУРАФШОН МАҲАЛЛАСИДА БАНДЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ҲАР БИР ЁШГА — ИМКОНИЯТ, ҲАР БИР ИҚТИДОРГА — ШАРОИТ
янв.21
ЁШЛАР БИЛАН ПРОФИЛАКТИК ИШЛАР: «НАМУНАЛИ МАҲАЛЛА» ТАЖРИБАСИ
янв.21
60-МАКТАБДА КЕНГ КЎЛАМЛИ ЯНГИЛАНИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛДИ
янв.21
ЁШЛАРНИНГ МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
КАМБАҒАЛЛИКДАН ЧИҚАРИШ БЎЙИЧА ФУҚАРОНИНГ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
ЕР ЧЕГАРАСИ ВА КЎЧА ДЕВОРИ БЎЙИЧА ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
ЕР ЧЕГАРАСИ ВА КЎЧА ДЕВОРИ БЎЙИЧА ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ғайбуллаев Шавкатжон Муҳаммаджон ўғлига Қизилқиёқ маҳалласидаги Озод ва Истеъдод кўчаларида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар мурожаат қилди.
Мурожаатда кўчадаги мавжуд деворни бузиб, қайта қуриш жараёнида белгиланган ер чегаралари ва ҳудуддан фойдаланиш тартибига риоя этилмагани, хусусан, девор белгиланган чегарадан ташқарига чиқарилгани билдирилди.
Мазкур ҳолат кўчада эркин ҳаракатланиш, умумий фойдаланишдаги ҳудуддан фойдаланиш ҳамда қўшни фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир кўрсатиши мумкин.
Шу муносабат билан депутат томонидан Давлат кадастрлари палатаси Наманган вилояти бошқармасининг Янгиқўрғон тумани филиали бошлиғига депутатлик сўрови юборилди.
Сўровда масъул мутахассислар иштирокида жойига чиққан ҳолда:
🔹 деворнинг амалдаги жойлашувини;
🔹 ер участкасининг белгиланган чегараларини;
🔹 қурилишнинг мавжуд кадастр ҳужжатларига мувофиқлигини;
🔹 умумий фойдаланишдаги ҳудудга таъсирини атрофлича ва холисона ўрганиш сўралди.
Қонунчилик талабларига зид ҳолатлар аниқланган тақдирда, уларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрилиши ҳамда ўрганиш натижалари юзасидан асослантирилган маълумот белгиланган муддатда тақдим этилиши сўралди.
Фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, мурожаатларнинг амалий ечимини топиш депутатлик назоратида.