НУРАФШОН МАҲАЛЛАСИДА БАНДЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
НУРАФШОН МАҲАЛЛАСИДА БАНДЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг 24–Нурафшон сайлов округи депутати Отабоев Фахриддин Жўрабоевич Нурафшон маҳалласида бўлиб, маҳалла «еттилиги» билан учрашди. Учрашувда 209-сонли Фармон ижроси доирасида маҳаллада амалга оширилаётган ишлар, аҳоли бандлигини таъминлаш, ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда доимий даромад манбаига эга қилиш масалалари муҳокама қилинди. Маҳалладаги ишсиз фуқароларнинг рўйхати, уларнинг касбий кўникмалари, қизиқиш ва имкониятлари атрофлича таҳлил қилиниб, ҳар бир фуқаро билан манзилли ишлаш зарурлиги таъкидланди. Уларни мавжуд бўш иш ўринларига жойлаштириш, тадбиркорликка жалб этиш, касб-ҳунарга ўқитиш, субсидия ва имтиёзли кредитлардан фойдаланишига кўмаклашиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди. Депутат томонидан белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали бажарилиши, ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш ҳамда оилалар даромадини ошириш масалалари депутатлик назоратига олинди.