Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ЎҚУВЧИЛАР ХАВФСИЗЛИГИ ЮЗАСИДАН ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
янв.21
ЕР ЧЕГАРАСИ ВА КЎЧА ДЕВОРИ БЎЙИЧА ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
янв.21
ЁШЛАРНИНГ ТАКЛИФ ВА ТАШАББУСЛАРИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДА
янв.21
РАДИВОН МАҲАЛЛАСИДА ЁШЛАР УЧУН ЯНГИ СПОРТ ИМКОНИЯТЛАРИ ЯРАТИЛАДИ
янв.21
НУРАФШОН МАҲАЛЛАСИДА БАНДЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ҲАР БИР ЁШГА — ИМКОНИЯТ, ҲАР БИР ИҚТИДОРГА — ШАРОИТ
янв.21
ЁШЛАР БИЛАН ПРОФИЛАКТИК ИШЛАР: «НАМУНАЛИ МАҲАЛЛА» ТАЖРИБАСИ
янв.21
60-МАКТАБДА КЕНГ КЎЛАМЛИ ЯНГИЛАНИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛДИ
янв.21
ЁШЛАРНИНГ МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
КАМБАҒАЛЛИКДАН ЧИҚАРИШ БЎЙИЧА ФУҚАРОНИНГ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
60-МАКТАБДА КЕНГ КЎЛАМЛИ ЯНГИЛАНИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛДИ
60-МАКТАБДА КЕНГ КЎЛАМЛИ ЯНГИЛАНИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛДИ
“Соҳил” маҳалласидаги 60-сонли умумтаълим мактабида амалга оширилган бунёдкорлик ва таъмирлаш ишлари якунига етказилиб, яратилган янги имкониятлар фойдаланишга топширилди.
“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида ажратилган 1 миллиард 600 миллион сўм маблағ ҳисобидан мактаб биноси тўлиқ реконструкция қилинди. Ўқувчилар учун қулай шароитларни янада кенгайтириш мақсадида бинонинг ертўла қисми ҳам таъмирланиб, ундан самарали фойдаланиш имконияти яратилди.
Шунингдек, мактаб ҳудудида ёшларни спортга кенг жалб этишга хизмат қилувчи замонавий стадион барпо этилди.
Янгиланган таълим муассасасини фойдаланишга топширишга бағишланган тантанали тадбирда туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович иштирок этиб, ўқувчилар учун яратилган замонавий шароитлар билан танишди.
Тадбир доирасида мактабларнинг 7–11-синф ўқувчилари ўртасида мини-футбол бўйича “Мактаб лигаси” мусобақасига ҳам старт берилди. Мазкур мусобақа ёшларнинг спортга бўлган қизиқишини ошириш, иқтидорли ўқувчиларни саралаш ҳамда улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.
Янгиланган мактаб инфратузилмаси, замонавий стадион ва қўшимча шароитлар ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши, бўш вақтини мазмунли ўтказиши ҳамда спорт билан мунтазам шуғулланиши учун янада кенг имкониятлар яратди.
Slide 1 of 6