Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ОБОД МАҲАЛЛА — ФАРОВОН ҲАЁТ АСОСИ
янв.21
АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
МАКТАБДАГИ МУАММОЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИДА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ
янв.21
ИЖТИМОИЙ СОҲАДАГИ ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
СЕССИЯ ҚАРОРИ ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ОБОД МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИДА “МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ” ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИДА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДАГИ ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИДА ЙЎЛ ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ЁШЛАР МАСЛАҲАТ ГУРУҲИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ВА МУҲОКАМА ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ
ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИДА ЙЎЛ ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИДА ЙЎЛ ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

📊Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутатлари Н. Муҳаммадиева ва Д. Хатамова, шунингдек, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутатлари ҳамда котибият ходимлари томонидан туманда амалга оширилаётган ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилаш ишлари жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

📌 Ўрганишлар давомида Жаҳон банки молиявий кўмагида амалга оширилаётган “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида “Гулшан” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ички йўлларни асфальтлаш ишлари билан яқиндан танишилди.

🛣 Маълум қилинишича, мазкур лойиҳа доирасида “NOVAWAY ASPHALT” МЧЖ томонидан умумий қиймати 1 миллиард 600 миллион сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Лойиҳа асосида маҳалладаги жами 4,5 километр ички йўлни асфальтлаш режалаштирилган бўлиб, айни вақтга қадар 700 метр қисмида асфальт ётқизиш ишлари муваффақиятли якунланган.

🌐 Ўрганиш жараёнида йўл қурилиши ишларининг сифати, асфальт қопламасининг техник талабларга мувофиқлиги, қурилиш ишларининг бориши ва аҳоли учун яратилаётган қулайликлар атрофлича таҳлил қилинди.

🤝 Шунингдек, мутасадди ташкилот вакилларига қурилиш ишларини белгиланган муддатларда, юқори сифат ва замонавий талаблар асосида якунлаш юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

✔️ Бундай лойиҳалар аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, ҳудуд инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда маҳаллалар қиёфасини янада обод қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Slide 1 of 1