Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ОБОД МАҲАЛЛА — ФАРОВОН ҲАЁТ АСОСИ
янв.21
АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
МАКТАБДАГИ МУАММОЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИДА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ
янв.21
ИЖТИМОИЙ СОҲАДАГИ ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
СЕССИЯ ҚАРОРИ ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ОБОД МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИДА “МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ” ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИДА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДАГИ ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИДА ЙЎЛ ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ЁШЛАР МАСЛАҲАТ ГУРУҲИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ВА МУҲОКАМА ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ
СЕССИЯ ҚАРОРИ ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ

СЕССИЯ ҚАРОРИ ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ

📌 Бугун Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши томонидан вилоят Кенгаши сессиясида қабул қилинган VII-19-22-6-0-K/26-сонли қарор ижросини таъминлаш, ажратилган маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланишини таҳлил қилиш мақсадида навбатдаги ўрганиш ишлари олиб борилди.

📈Жумладан, Янгиқўрғон туманидаги оғир тоифадаги “Обод” маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари жойига чиққан ҳолда кўздан кечирилди.

📈 Ҳудудда олиб борилаётган ишлар аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда замонавий қулайликларни шакллантиришга хизмат қилаётгани билан аҳамиятли экани таъкидланди.

📱 Хусусан, маҳаллада канализация тармоқларини янгилаш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Ўрганиш жараёнида лойиҳачи “KELAJAK-S XK” томонидан умумий қиймати 3 миллиард сўмлик лойиҳа доирасида, пудратчи “OZOD MCHJ” томонидан бажарилаётган ишлар сифати, қурилиш жараёнларида белгиланган меъёр ва талабларга риоя этилиши, шунингдек, ажратилган маблағларнинг мақсадли йўналтирилиши атрофлича таҳлил қилинди.

🗓 Шу билан бирга, аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилиб, айрим йўналишларда ишларни жадаллаштириш, белгиланган муддатларга қатъий амал қилиш ҳамда қурилиш ишлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги қайд этилди.

🤝 Мазкур ўрганишларда Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутатлари Н. Муҳаммадиева ва Д. Хатамова, шунингдек, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши раиси Р. Мамажонов ҳамда котибият ходимлари иштирок этдилар.

✔️ Халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан бундай ўрганиш ишлари изчил давом эттирилиб, сессия қарорлари ижроси устидан депутатлик назоратини янада кучайтиришга устувор аҳамият қаратилади.

Slide 1 of 4