Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

ЯНГИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ҚОНУН ТАРҒИБОТИ

Ўзбекистон ХДП Бўстон тумани кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати М.Тўйчиева тумандаги Ибн Сино номидаги тиббиёт техникуми талаба қизлари иштирокида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ҳамда болаларга нисбатан зўровонликларнинг олдини олиш мақсадида “Хотин-қизларнинг ҳуқуқий билимини ошириш ойлиги” доирасида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги 2024 йил 5-ноябрь кунги 991-сонли Ўзбекистон Республикасининг Қонуни мазмун моҳияти хақида тушунчалар берди. Тадбирда "Фуқароларни соғлигини сақлаш тўғрисида" ги қонунда тиббий маълумотга эга бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги халқ табобати усулларидан фойдаланган холда тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш бўйича махсус комиссиянинг хулосасига асосан халқ табобатидан фойдаланиш хуқуқига эга эканлиги ва бошқа талаблар асосида фаолият юриши хақида иштирокчиларга тушунчалар берди. Тадбир савол-жавоблар асосида ўтди ва тадбир сўнгида 15 нафар талаба қизлар партия сафига қабул қилинди

Slide 1 of 10