Туман Кенгаши депутатлари Ш.Мусаева ва Л.Авезова камбағалликдан фаровонлик сари дастури асосида Афросиёб маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларида бўлиб муаммоларга ўз вақтида ечим топиши мақсадида депутатлик назорати ўрнатди. Депутатлар маҳалладаги еттилик тизими ходимлари иш фаолияти билан танишди.
Шунингдек 3-сектор раҳбари, ИИб бошлиғи Ж.Расулов ва депутатлар иштирокида сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда 12 нафар фуқаролардан моддий ёрдам, контракт тўловларини тўлаб бериш, соғлигини тиклаш учун йўлланма олиш, ўз бошимчалик билан қурилган уй-жойини расмийлаштириб бериш, субсидия асосида уй-жой олишга ёрдам бериш ва бошқа масалаларда бўйича мурожаат эшитилди.
Мурожаатларнинг 7 таси жойида хал этилиб 5 таси тегишлилиги бўйича ташкилотларга депутат сўрови юборилиб ижросини депутатлар томонидан назоратга олинадиган бўлди.