Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Сўх туманидаги "Янгиариқ" "Маҳалла еттилигининг фаолияти маҳаллий Кенгаш депутати Амирали Сафаров томонида урганилди

 Ўзбекистон "Адолат" СДП Сўх туман Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзоси, , Халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши депутати Амирали Сафаров туманнинг "Янгиариқ" маҳалласида бўлиб, "Маҳалла еттилиги* фаолияти билан яқиндан танишди. Учрашув давомида фуқаролар томонидан маҳалладаги долзарб муаммолар ҳақида депутатга маълумот бердилар. Жумладан, ижтимоий муҳофаза, соғлиқни сақлаш соҳасидаги муаммолар муҳокама қилинди. Учрашув давомида ўртага ташланган масалаларнинг ҳар бири рўйхатга олиниб, қисқа фурсатларда ижросини таъминлашга келишиб олинди ва тегишли ташкилотларга ижросини таъмилаш учун сўров юборилди

Slide 1 of 1