Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

Жамоатчилик назорати: муаммо ва ечим

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 937-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Сўх туманида амалий ўрганиш ишлари олиб борилди. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Амирали Сафаров ҳудудлардаги ҳолатни жойига чиққан ҳолда кўздан кечириб, ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ҳамда уларда қурилган объектларга оид вазиятни таҳлил қилди.

Ўрганиш давомида фуқаролар мурожаатлари тингланди, ер ва қурилишларга доир ҳужжатларнинг ҳолати ўрганилди. 

Шунингдек, фуқароларга мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти, яъни ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни қонунийлаштириш тартиби, мавжуд имкониятлар ва амал қилиш жараёнлари бўйича тушунтиришлар берилди.

Депутат томонидан қарор ижросини таъминлаш, жараёнларни назоратга олиш ва фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Slide 1 of 1