Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

Учрашув ва ўрганишлар олиб борилди

Туман Кенгаши депутати М. Қўқонбоев томонидан “15-Шарқобод” сайлов округидаги маҳаллалар фаоллари билан учрашув ташкил этилди ҳамда ҳудудда ўрганиш ишлари олиб борилди.

Учрашув давомида аҳолини қийнаётган долзарб масалалар, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш, ёшлар бандлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир таклифлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, депутат томонидан ҳудуддаги мавжуд муаммолар жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, уларни ҳал этиш юзасидан тегишли масъулларга вазифалар белгилаб берилди.

🤝 Бундай учрашув ва ўрганишлар аҳоли мурожаатларини ижобий ҳал этиш, маҳаллалардаги ислоҳотлар самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Slide 1 of 1