Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

Қарор ижроси юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 937-сонли “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати З. Мирзоев томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш жараёнида ҳудудлардаги мавжуд ҳолат, фуқаролар мурожаатлари, ер участкалари ва унда қурилган объектларга доир ҳужжатлар ҳолати атрофлича таҳлил қилинди.

Шунингдек, фуқароларга мазкур қарор мазмун-моҳияти, ҳуқуқий имкониятлар ҳамда белгиланган тартиб-таомиллар бўйича тегишли тушунтиришлар берилди.

🔹 Депутат томонидан аниқланган масалалар юзасидан масъул ташкилотларга таклиф ва тавсиялар киритилиб, қарор ижросини таъминлаш ҳамда фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилди.

Slide 1 of 1