Гулистон МФЙдаги 9-сонли мактаб ҳудудида барпо этилган замонавий спорт майдончасида қурилиш ишлари ўрганилмоқда.
Туман ҳокими ўринбосари С. Мирзоев ҳамда депутат И. Кабиров томонидан мазкур объектда олиб борилаётган қурилиш ишлари кўздан кечирилиб, ишларнинг сифати ва белгиланган муддатларда бажарилиши юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Ушбу спорт майдончаси ёшлар учун соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга хизмат қилиши таъкидланди