Депутатлик фаолияти таҳлил қилинди
Халқ депутатлари Сўх туман Кенгашининг “Регламент ва депутатлик одоб-аҳлоқи масалалари бўйича” доимий комиссияси раиси Ф.Боборустамов Н.Ахмедов,М.Қуқанбоевлар томонидан туман Кенгаши депутатларининг депутатлик сўровлари натижадорлиги бўйича фаолияти таҳлил қилинди.
🔹 Таҳлил жараёнида депутатлар томонидан юборилган сўровлар, уларнинг ижроси, аҳоли мурожаатларини ҳал этишдаги самарадорлик даражаси ҳамда масъул ташкилотлар билан ҳамкорлик ҳолати ўрганилди.
🔹 Шунингдек, депутатлик одоби ва белгиланган тартиб-қоидаларга риоя этиш ҳолатлари ҳам атрофлича кўриб чиқилди.
🔹 Аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, келгусида депутатлик фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
✔️ Депутатлик назоратини кучайтириш ва аҳоли манфаатларини таъминлаш устувор вазифа бўлиб қолмоқда