Депутатлик назорати амалда
Халқ депутатлари Сўх туман Кенгашининг “Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича” доимий комиссияси раиси Р.Мавлонов томонидан 2026-йил учун тасдиқланган иш режаси асосида апрель ойига белгиланган тадбирлар ижроси таъминланмоқда.
🔹 Ушбу жараёнда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотлар, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, суғориш тизимлари ҳолати ҳамда экологик барқарорликни таъминлаш масалалари ўрганилмоқда.
🔹 Ўрганишлар давомида мутасадди ташкилотлар фаолияти таҳлил қилиниб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилмоқда.
🔹 Шунингдек, аҳоли мурожаатлари жойларда ўрганилиб, уларни ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
✔️ Белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва соҳада самарадорликни ошириш бўйича ишлар изчил давом этмоқда.