Яқинда мазкур лойиҳа доирасида “Амударё ТВ” телеканали журналист ва мухбирлари томонидан туман Прокуратураси, маҳаллий депутатлар ва имомлар билан ҳамкорликда Қипчоқ шаҳарчасида жойлашган 1-сонли оилавий поликлиника биносида тиббиёт ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Мансур Ўразбоев, туман прокурорининг ёрдамчиси Санжар Абдуллаев, “Ҳожи эшон бобо” жомеъ масжиди имом ноиби Шерзод Ўразбоев, 1-сонли оилавий поликлиника мудири Рустам Қидирбоев, туман тиббиёт бирлашмаси шифокори Тамара Саидова, “Коррупция – давлат ва жамият тараққиётига таҳдид” лойиҳаси координаторлари, журналистлар ҳамда тиббиёт ходимлари иштирок этди.
Батафсил:
https://amunews.uz/news/10647