ЎЗЛИДЕП депутатлари сайловчиларга ҳисобот бермоқда
📍Наманган шаҳри, 7–8 июль
ЎЗЛИДЕП депутатлари халқ билан очиқ мулоқот ва ҳисоботлилик тамойилига содиқ қолган ҳолда навбатдаги сайловчиларга ахборот бериш учрашувларини ўтказмоқда.
7 июль куни Наманган шаҳридаги Гулбоғ ва Яккасада маҳалла фуқаролар йиғинларида Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари — Носиржон Убайдуллаев, Соҳиба Гаппарова ва Авазбек Нишонов иштирок этдилар.
Учрашувда депутатлар чорак давомида амалга оширилган ишлар, ҳал этилган муаммолар ҳамда йўлга қўйилган ташаббуслар юзасидан атрофлича ахборот беришди.
📌 Бугун, 8 июль куни М.Маориф маҳалласидаги аҳоли билан учрашув ташкил этилиб, сайловчиларга ҳисобот тақдим этилди.
Мазкур тадбирлар – депутатлар томонидан жойлардаги муаммоларни аниқлаш, фуқаролар фикрини эшитиш ва келгусидаги фаолиятни аниқ мақсадлар асосида шакллантиришга хизмат қилмоқда.
P/S: Очиқлик ва самарадорлик – ЎЗЛИДЕП депутатлари фаолиятининг устувор тамойили бўлиб қолади