"Ромитаннома" ижодий жамоаси--Ўтабек маҳалласида.
Инсон қадри, унинг ижтимоий ҳолати, жамиятнинг фаол аъзолари сафида бўлмоғи учун кўрсатиладиган эътибор масаласи энг долзарб, кечиктириб бўлмайдиган тамойиллар сирасига киради.
Бу борада Ўтабек маҳалласида қандай ишлар амалга ошириляпти?
Маҳалла қишлоқларида яшаётган 63 нафар ногиронларнинг аҳволи қандай?
"Ромитаннома" газетаси муҳаррири, туман Кенгаши депутати Махфират Атоева худди шу масалалар билан яқиндан танишиш мақсадида бугун Ўтабек маҳалласида бўлди.
Унга "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ходими Шаҳло Шукурова ва маҳалланинг ижтимоий ходими Мафтуна Бомуродовалар ҳамроҳлик қилди....