БОЛАГА КИТОБ БЕРИНГ!
Туман "Нуроний" жамғармаси, туман кутубхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган "Китобхон бобо, китобхон буви ва невара" танловининг туман босқичи "Нуроний" жамғармаси биносида ўтказилди.
Танлов якунида ғолиблик Афросиёб маҳалласи, Шифокорлар кўчасида яшовчи Жўраевлар оиласига насиб этди.
Ғолиб китобхонлар оиласи аъзолари билан суҳбатлашамиз.
Бувижон-- Нигора Тўлаева туман кутубхона марказида кутубхоначи бўлиб ишлайдилар. Неваралари--Дилшода, Дурдона, Равшанбекларнинг кўп вақти оилавий кутубхоналаридаги эртак, ривоят, бадиий асарларни мутолаа қилиш билан ўтади.
--Ҳар куни шеърхонлик, савол-жавоб, баҳру байтлар бўлади оиламизда. Невараларимнинг ҳар бири 20дан ортиқ шеър ёд билади,-- дейди бувижон Нигорахон Тўлаева.
Кутубхоначи бўлиб ишлайдиган бу аёл ҳаётида китобнинг ўрни муҳим. Айрим асарларни икки, уч маротаба ўқиган буви, невараларини ҳам китобхонликка чорлагани чорлаган.
Танловда ғолиб бўлишининг боиси ҳам шунда.
Шунингдек танловда Тўйгул Ражабова,Фазила Носировалар оиласи ҳам китобхонликда фахрли ўринларни қўлга киритди.
"Нуроний" жамғармаси раҳбари, туман Кенгаши депутати Олим Жумаев ғолибларни қутлади ва уларга эсдалик совғалари топширилди.
Танловда "Ромитаннома" газетаси бош муҳаррири туман кенгаши депутати Махфират Атоева иштирок этди.