Депутатлар округи ҳудудидаги амалга оширилаётган ишлар билан танишди №10-“Хўжайли” сайлов округидан сайланган депутат Алишер Мадаминов ва №9-“Ўзбекистон” сайлов округидан сайланган депутат Сайёра Бекимбетова “Тахиатош” МФЙ еттилиги билан учрашиб мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича суҳбатлашди. Шунингдек, учрашувда маҳалла турғунларининг турмушини яхшилаш юзасидан келгуси истиқбол режаларини муҳокама қмлинди.