Пастдарғом туманида жиноятчиликнинг олдини олиш ва аҳоли ҳуқуқий онгини ошириш мақсадида навбатдаги профилактик тадбир ўтказилди.
Гулакандоз маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган ушбу тадбирда ички ишлар бўлими ходимлари иштирок этиб, одам савдосининг салбий оқибатлари, бу жиноят турининг келиб чиқиш сабаблари ва унинг олдини олиш чоралари ҳақида кенг тушунча беришди.
Тарғибот ишлари давомида аҳолига инсон савдосидан жабр кўрмаслик учун эҳтиёт чоралари, шубҳали таклифларга учраганда қандай йўл тутиш кераклиги ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш тартиблари ҳақида маълумотлар тақдим этилди.
Тадбир сўнгида маҳалла аҳолиси ушбу масала бўйича ўз фикрларини билдириб, бундай учрашувларни мунтазам ташкил этиш кераклигини таъкидладилар.