Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

🎓 Ёшларга мотивация – келажакка йўл!

Жондор туманидаги “Био Кимё” ўқув марказига Тиббиёт институтининг профессор-ўқитувчилари ташриф буюриб, ёшлар билан самарали учрашув ўтказдилар.

🧪 Ташрифдан мақсад – ёшларни олий таълимга қизиқтириш, замонавий билим ва илмий йўналишлар ҳақида ахборот бериш, уларни келажакка руҳлантиришдан иборат бўлди.

📚 Профессорлар ўз билим ва тажрибаларини баҳам кўриб, ёшларга керакли маслаҳатлар бердилар, семинар ва мастер-класслар орқали уларнинг ўз ҳуқуқлари ва масъулиятларини англашларига туртки бўлди.

👩‍⚕️ Мазкур ташаббус туман Кенгаши депутати Ҳабиба Қараева томонидан қўллаб-қувватланди. Бундай ташаббуслар ёшларга билим ва мотивация бериш, уларни маърифатга йўналтиришга хизмат қилмоқда.

🗣 Бундай учрашувлар ёшларимизнинг билим олишга бўлган иштиёқини ошириб, уларни фаол фуқаролик позициясига илҳомлантиради. Бу эса, келажакдаги баркамол авлодни шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга!

Slide 1 of 4