Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга амалга оширган давлат ташрифи ҳар томонлама самарали ва тарихий аҳамиятга эга бўлди.
Шаҳар кенгаши депутати сифатида бу каби ташрифларни юртимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги нуфузини ошириш, минтақавий ва глобал аҳамиятга молик масалаларда Ўзбекистон манфаатларини илгари суриш йўлида муҳим омил деб ҳисоблайман.
Бундай самарали ташрифлар юртимиз тараққиёти ва барқарор ривожланишига хизмат қилувчи муҳим сиёсий воқеа ҳисобланади.
Рустам Балтаев
Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгаши депутати.