Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

 ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Юлдашев Турсунпўлат Хакимбекович томонидан сайлов округида жойлашган тадбиркорлик объектларида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида тадбиркор Азмадов Жамшидбекнинг фаолияти, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнлари, яратилган иш ўринлари ҳамда тадбиркорликни янада ривожлантириш масалалари билан яқиндан танишилди.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида учраётган мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ҳамда зарур амалий кўмак кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди.
Депутат томонидан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва фаолиятини кенгайтиришга кўмаклашиш доимий эътиборда экани таъкидланди.

Slide 1 of 2