Янгиликлар

Сайловчилар билан учрашув

Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутати Рахматжон Максумовни кўпинча сайловчилар ёнида, савоб ишлар бошида учратамиз. 

Депутат сайловчиларни ўйлантириб келаётган муаммоларни бартараф этишга эришаётгани билан бир қаторда, мамлакатимизда нишонланадиган барча байрамлар арафасида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор оилаларга моддий, беминнат ёрдам бериб келмоқда.

Депутатнинг мазкур маҳаллада ўтказган сайловчилар билан учрашувида “Сайқал” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Содиқованинг ижара тўловларини тўлашда қийинчиликлар бўлганлиги сабабли ушбу фуқарога моддий ёрдам кўрсатилди. Халқимизда “Савоб ишни ҳар ким, ҳар кун қилиш керак” деган ҳикматли нақл бор. Хайрли ишлар қилиш, муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш – инсоннинг энг олий фазилатларидан бири саналади. Шундай экан, биз қандай мансабда бўлмайлик, ён атрофдагиларга имкони борича кўмаклашишга ҳаракат қилишимиз керак, – дейди депутат Рахматжон Максумов.