Депутат ҳар доим ўзи сайланган ҳудуднинг аҳолиси билан мулоқотда бўлиб, уларнинг дардига дармон бўлиб, ҳудудни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшиши лозим. Бугун “Адолат” СДП Гулистон шаҳар Кенгаши томонидан тузилган ишчи гурух аъзолари ,Н.Эгамбердиев ,М.Бекташева,Ш.Умурзақова хамкорликда , мактаблар ва улар атрофида шакарли, газланган ва энергетик ичимликлар, шунингдек тез тайёрланган таомлар савдоси 500 метр атрофидан кам бўлмаган ҳудудларда тақиқланиши инобатга олиниб Гулистон шаҳридаги “Маънавият” МФЙ 3-умумтаълим мактабида жамоатчилик асосида ўрганишлар олиб борилди.Ўрганишлар доирасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан савдо дўконлари эгаларига ва мактаб маъмуриятига тушунтириш ишлари олиб борилди.