Президентимизнинг 20 август куни мамлакатимиз пешқадам тадбиркорлари билан очиқ мулоқот шаклида ўтказилган учрашуви юзасидан ҳам тегишли фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Анъанавий мулоқот доирасида жойларда ташкил этилган 20 дан зиёд учрашувларда жами 15 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушгани, уларнинг барчаси синчиклаб ўрганиб чиқилганлиги ҳамда соҳа ходимлари фаолияти билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш чоралари кўриб чиқилаётганлиги давра суҳбати иштирокчиларига маълум қилинди.
Партия туман Кенгаши аппарати Б.Одилов бошқариб борган давра суҳбати давомида унинг иштирокчиларини қизиқтирган саволларга “Агробанк”, “Халқбанки”, Савдо-саноат туман бўлимлари, солиқ инспекцияси масъуллари томонидан асослантирилган жавоблар берилди.
Маҳаллий тадбиркорлардан М. Ҳамидова, Д.Саидова ва бошқалар ҳам муҳокама этилган мавзуларга оид ўз фикр-мулоҳазаларини баён этдилар ҳамда туман миқёсида соҳани янада ривожлантириш бўйича бир қатор амалий таклифларини билдирдилар.