ФУҚАРО МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Абдуллаев Хуснимухаммад Нурмухаммедович томонидан фуқаро мурожаати асосида ўрганиш ишлари амалга оширилди. Ўрганиш давомида фуқаронинг мурожаати мазмуни атрофлича кўриб чиқилиб, унга ижтимоий реестрга киритиш тартиби ва шартлари юзасидан тушунтиришлар берилди. Шунингдек, фуқаронинг мурожаати юзасидан тегишли тартибда амалий кўмак кўрсатиш чоралари белгиланди.