Маҳаллаларда ўрганиш ишлари олиб борилди.
Бугун туман ҳокими,халқ депутатлари Янгиқўрғон туман кенгаши депутати А.Нажмиддинов сайлов окрукида жойлашган “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги” ва “оғир” тоифадаги маҳаллаларда ўрганиш ишларини олиб бордилар.
Ўрганишлар жараёнида маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш, аҳоли даромадларини ошириш орқали камбағаликни қисқартириш ва аҳоли турмуш даражасини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишилди.
Хусусан, "Қораполвон", "Нурафшон" ҳамда "Баркамол" маҳаллаларидаги ўрганишлар давомида томорқадан унумли фойдаланиш ҳолатига, аҳолини қийнаётган муаммоларга эътибор қаратилди.
Шунингдек, мавжуд муаммоларни тизимли ҳал этиш, маҳаллаларни ривожлантириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.