Yangiliklar

Бугун туман ҳокими,халк депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати А.Нажмиддиновнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Бугун туман ҳокими,халк депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати А.Нажмиддиновнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Қабул жараёнида аҳоли билан очиқ мулоқот ўрнатилиб, фуқаролар томонидан кўтарилган масалалар атрофлича ўрганилди.

Қабулда асосан уй-жой масалалари, чегара ҳудудида истиқомат қилувчи фуқароларнинг муаммолари, уй-жой қуриш учун зарур бўлган қурилиш материаллари билан таъминлаш, инфратузилмани яхшилаш, шунингдек, ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир мурожаатлар кўриб чиқилди.

Ҳар бир мурожаат юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқлар берилиб, ижросини таъминлаш бўйича муддатлар белгилаб олинди. Айрим масалалар жойида ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этувчи мурожаатлар назоратга олинди.

Қабул давомида фуқаролардан М.Шерматова туман ҳокимига қилган мурожаатидан сўнг уй-жой билан боғлиқ муаммоси ҳал бўлгани учун миннатдорчилик билдирди.

Slide 1 of 5