Yangiliklar

“Аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Қамаши туманида “Қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш – 2-фаза” лойиҳасининг “Аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш” доирасида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда лойиҳа ижросини таъминлаш жамоаси раҳбари Д. Отабоев, Қамаши туманидаги бош мобилизатор З. Худойбердиева, туман Кенгаши депутатлари, Савдо-саноат палатасининг туман бўлими вакиллари, тижорат банклари ходимлари, маҳаллий тадбиркорлар, туман ташкилотлари ҳамда хотин-қизлар фаоллари иштирок этдилар. Давра суҳбати давомида “Аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш” субкомпоненти доирасида ажратиладиган грант танловларида иштирок этиш, грант маблағларидан самарали фойдаланиш тартиб-қоидалари ҳамда лойиҳанинг иккинчи босқичи бўйича амалий маълумот ва кўникмалар тақдим этилди.