Депутат даставвал, тумандаги бир қатор фермер хўжаликларда бўлиб, уларнинг фаолияти, ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, сув таъминоти, ҳосилдорликни ошириш борасидаги ишларни ўрганди. Фермерлар билан очиқ мулоқот шаклида ўтган учрашувларда уларнинг муаммолари ва таклифлари эшитилди. Хусусан, субсидиялар, кредитлар ва қишлоқ хўжалиги техникаларини янгилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Шундан сўнг депутат тумангади 14-сон мактабгача таълим ташкилотидаги тарбияланувчиларга яратилган шароитлар, овқатланиш сифати, тарбиявий жараёнларнинг ташкил этилиши ҳамда тарбиячиларнинг малака даражаси билан танишди. Бу йўналишда мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича тегишли ташкилотларга таклиф ва тавсиялар берилди.
Ўрганишлар жараёнида депутат Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар ва муаммолар билан қизиқди. Хусусан, хозирда 5 та маҳаллага хизмат кўрсатаётган 52- Оилавий поликлиникада бўлиб, аҳоли учун яратилган тиббий хизматлар, мавжуд жиҳозлар ҳолати, шифокор ва ҳамшираларнинг иш фаолияти билан танишди. Фуқаролар билан мулоқот чоғида дори-дармон таъминоти, профилактика ишлари ва оналар саломатлиги каби масалалар мухокама этилди.
Учрашувлар якунида депутат ўрганишлар натижасида аниқланган муаммоларни тегишли Вазирлик ва идораларга етказиш, уларнинг ижобий ҳал этилиши учун депутатлик назорати доирасида зарур чораларни кўришини таъкидлади.
Бир сўз билан айтганда, депутатнинг бу каби саъй ҳаракатлари сайловчилар розилигига эришиш билан бир қаторда юртимиз фаровонлиги учун аҳамияти каттадир.
Воҳада депутатнинг ўрганиш ишлари изчиллик билан олиб борилмоқда.