Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Xalq deputatlari tuman Kengashi raisi X.Raximov Mingbuloq mahallasiga tashrif buyurib, yoshlar bilan uchrashdi hamda ularni qiynayotgan muammo va takliflarni o‘rgandi.
янв.21
Hokim yordamchisining faoliyati o‘rganildi
янв.21
Xalq deputatlari tuman Kengashi deputati B.Avliyoqulov Yoshlar maslahat guruhi a’zolari bilan uchrashib, yoshlarni qo‘llab-quvvatlash va ularning tashabbuslarini ro‘yobga chiqarish masalalari yuzasidan fikr almashdi.
янв.21
Xalq deputatlari tuman Kengashi deputati B.Avliyoqulov o‘z saylov okrugida istiqomat qiluvchi fuqarolar bilan uchrashib, aholini qiynayotgan dolzarb masalalar yuzasidan muloqot qildi.
янв.21
Aholi bandligi va kambag‘allikni qisqartirish — e’tiborda
янв.21
Xalq deputatlari viloyat Kengashi deputati G.Bobojonova, tuman Kengashi deputati J.Ismonova hamda Kengash kotibiyati bosh mutaxassisi G.Abduvositovalar ishtirokida tumandagi Axborot-kutubxona markazining faoliyati o‘rganildi
янв.21
Yangi o‘quv yilining boshlanishi munosabati bilan yurtimizning barcha ta’lim muassasalarida “Birinchi qo‘ng‘iroq” tadbirlari ko‘tarinki ruhda tashkil etilmoqda.
янв.21
Bugun xalq deputatlari tuman Kengashi deputati X.Atajonova o‘z saylov okrugida joylashgan 21-umumta’lim maktabida yangi o‘quv yili munosabati bilan tashkil etilgan “Birinchi qo‘ng‘iroq” tadbirida ishtirok etdi.
янв.21
Yangi o‘quv yiliga tayyorgarlik — e’tibor markazida
янв.21
Yangi o‘quv yili oldidan narx-navo o‘rganildi
ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ НАТИЖАЛАР ВА УСТУВОР ВАЗИФАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ НАТИЖАЛАР ВА УСТУВОР ВАЗИФАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг доимий комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Янгиқўрғон тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири вазифасини вақтинча бажарувчининг 2026 йилнинг ўтган 7 ойи давомида амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан ҳисоботи эшитилди.
Ҳисоботда туманда 49 та давлат мактабгача таълим ташкилоти, 66 та умумтаълим мактаби, 1 та ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби, 1 та «Келажак маркази» ҳамда 2 та хусусий мактаб фаолият юритаётгани маълум қилинди.
📌 Мактабгача таълим йўналишида:
Тумандаги 496 та мактабгача таълим ташкилотига 3–7 ёшли 15 897 нафар бола қамраб олинган. Қамров даражаси белгиланган 63,1 фоизлик KPI кўрсаткичидан ошиб, 65,7 фоизга етказилган.
Шунингдек:
— камбағал оилалар реестрига киритилган 349 нафар бола мактабгача таълимга жалб этилди;
— ташкилотларда «Илк қадам», «Илм йўли» ва давлат талаблари асосида таълим-тарбия жараёнлари ташкил этилди;
— 1- ва 5-сонли МТТларда «Kokoro Lingua» тажрибаси жорий қилинди;
— давлат МТТларида «Турон кичкинтойлари» болалар театр жамоалари ташкил этилди;
— «Илғор тарбиячи» танловида 39-сонли МТТ тарбиячиси М. Эргашева юқори натижа қайд этди.
Йил якунига қадар 3–7 ёшли болалар қамровини 22 119 нафарга, яъни 91,8 фоизга етказиш режалаштирилган.
🏫 Мактаб таълими йўналишида:
Тумандаги 66 та умумтаълим мактабида 39 мингдан ортиқ ўқувчи таълим олмоқда. Ўқувчиларнинг билим ва иқтидорини қўллаб-қувватлаш мақсадида фан олимпиадалари, кўрик-танловлар ва интеллектуал мусобақалар ўтказилди.
«English Language Olympiad»нинг Жуниор ва Сениор йўналишларида 10-сонли умумтаълим мактаби жамоалари ғолиб бўлди. «Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танловида ҳам мазкур мактаб вилоят босқичида фахрли II ўринни эгаллаб, 200 миллион сўм мукофотга сазовор бўлди.
Янги баҳолаш тизими жорий этилган 18 та мактабда ўқувчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичи:
— II чоракда — 76,8 фоиз;
— III чоракда — 81,91 фоиз;
— IV чоракда — 88,6 фоизни ташкил этди.
Натижада туман IV чорак якунлари бўйича вилоятда 1-ўринни эгаллади.
Шунингдек, 16-сонли умумтаълим мактабининг аёл педагоглар жамоаси волейбол мусобақасининг республика босқичида I ўринни қўлга киритиб, 150 миллион сўм ҳамда «Damas» автомашинаси билан тақдирланди.
🎓 Жорий ўқув йилида 9-синфни 3 347 нафар, 11-синфни эса 2 898 нафар ўқувчи тамомлади. Битирувчиларнинг 1 797 нафари олий таълим муассасаларига ҳужжат топширди, 58 нафар ўқувчи имтиёз асосида кириш имтиҳонларидан озод этилди.
🏗 Таълим инфратузилмасини яхшилаш бўйича:
Давлат инвестиция дастури доирасида 33-сонли МТТда 150 ўринли янги бино, 48-сонли мактабда 180 ўринли қўшимча ўқув биноси ҳамда 56-сонли мактабда спорт зали қурилиши давом этмоқда.
«Менинг мактабим» лойиҳаси асосида 31 та мактабга 975 миллион сўмлик 50 та интерактив доска етказиб берилди. Шунингдек, мактабларни компьютер техникаси, электрон доскалар ва бошқа замонавий жиҳозлар билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
Йиғилишда таълим муассасаларининг янги ўқув йилига ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, дарсликлар таъминоти, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш, битирувчиларни олий ва профессионал таълимга йўналтириш, давомат ва таълим сифатини ошириш масалалари ҳам танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.
Доимий комиссия аъзолари томонидан мутасаддиларга аниқланган камчиликларни бартараф этиш, қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли якунлаш, мактабгача таълим қамровини ошириш ҳамда янги ўқув йилига пухта тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.
📌 Муҳокамалар якуни бўйича доимий комиссиянинг тегишли қарори қабул қилиниб, унинг ижроси депутатлик назоратига олинди.

Slide 1 of 2