Сессия ишида 2025 йилнинг май ойи мобайнида Учкўприк туманида ёшларнинг муаммоларини ўрганиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган учрашувларда ёшлар томонидан кўтарилган муаммо ва таклифлар юзасидан тасдиқланган чора-тадбирлар ижроси тўғрисида;
2025 йилнинг биринчи чораги давомида инвестиция, экспорт ва халқаро ҳамкорлик йўналишлари бўйича тумандаги ташкилот ва корхоналарнинг белгиланган устувор вазифалари ижроси юзасидан Учкўприк туманида амалга оширилган ишлар тўғрисида;
2025 йилнинг биринчи чорагида Учкўприк туманида ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилган ишларнинг натижадорлиги тўғрисида;
2025 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 июндаги “Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг Учкўприк туманида ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Сессия якунида кўриб чиқилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.