Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Мактабгача таълим ташкилотининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди

Мактабгача таълим ташкилотининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мутахассиси Басида Ходжаева томонидан 16–Бешбулоқ сайлов округида жойлашган 13-сонли мактабгача таълим ташкилотининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш давомида муассасада мавсумга тайёргарлик бўйича олиб борилаётган ишлар кўздан кечирилиб, болалар учун қулай ва хавфсиз шароитларни таъминлаш билан боғлиқ мавжуд муаммолар аниқланди.
Аниқланган муаммоларни бартараф этишда амалий кўмак сўраб, мазкур сайлов округи депутати томонидан тегишли масъул ташкилотга депутатлик сўрови юборилди.
Мазкур ўрганиш таълим ташкилотининг куз-қиш мавсумига тайёргарлигини таъминлаш ҳамда тарбияланувчилар учун муносиб шароитлар яратишга қаратилган.
🇺🇿 Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши матбуот хизмати.

Slide 1 of 7