Бўстон тумани Мустақиллик 15 йиллиги маҳалла фуқаролар йиғинига олиб борувчи йўл таъмирланмоқда. Тарихдан бизга маълумки, йўлларнинг инсоният тараққиётига тутган ўрни юқори бўлган. Йўл орқали халқлар бир-бири билан савдо-сотиқ ишларини олиб борган, маданиятлар алмашишган ва ҳарбий соҳада ҳам зарур ютуқларга эришилган. Ҳақиқатда ҳам йўлнинг равон бўлиши инсоннинг вақтини, иқтисодини тежайди, узоғини яқин қилади.