Янгиқўрғон туман “24-Нурафшон” сайлов округидан сайланган халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Отабоев Фахриддин Жўрабоевич томонидан ўз округидаги маҳалласида навбатдаги амалий учрашув ташкил этилди.
Унда маҳалла фаоллари, маҳалла фуқаролар йиғини ва тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Умумий йиғилиш давомида:
•Маҳалланинг ободонлаштириш ҳолати ўрганилди,
•Аҳоли томонидан кўтарилган долзарб масалалар тингланди,
•Муаммоларни маҳаллий даражада бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.