Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Мутавалиев Олимхон Умриллаевич ўз сайлов округларида бўлиб, аҳолини ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Махалла еттилиги билан ўтказган учрашувида дастлаб, кейинги пайтда қабул қилинган Фармон ва қарорларнинг мазмун моҳияти, айниқса маҳалла тизимини ривожлантиришга оид ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалдаги самараси юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Депутат маҳалла “еттилиги” масъуллари билан ўтказилган суҳбат давомида ушбу тизимни аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш, хусусан камбағалликни қисқартириш борасидаги ўрни ҳақида ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.