“Энг яхши ижтимоий ташаббус” республика танловининг Навоий вилоят босқичи ғолиблари тақдирланди
Жорий йилнинг 12 октябрь куни Навоий шаҳридаги вилоят Маънавият ва маърифат марказида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан ташкил этилган “Энг яхши ижтимоий ташаббус” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.
Ушбу кўрик-танловнинг вилоят босқичида Томди туманидан “Энг яхши ижтимоий ташаббускор тадбиркорлик субъекти” номинациясида 2-ўринни қўлга киритди ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.