Жорий йилнинг 12 октябрь куни Навоий шаҳридаги вилоят
Маънавият ва маърифат марказида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
томонидан ташкил этилган “Энг яхши
ижтимоий ташаббус” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини
тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.
Ушбу кўрик-танловнинг вилоят босқичида Навбаҳор
тумани ҳокимлиги “Энг яхши ижтимоий
ташаббускор ҳокимлик” номинациясида ғолибликни қўлга киритди ва
кўрик-танловнинг республика босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.