Пастдарғом тумани халқ депутати маҳаллий Кенгаши депутати Islomova Fotima томонидан ҳудудда фаолият юритаётган нодавлат оилавий боғчаларнинг иш жараёни ўрганилди. Ташриф давомида боғчаларда болаларни қабул қилиш, таълим-тарбия дастурларининг амалга оширилиши, санитария-гигиена қоидаларига риоя этилиши ҳамда тарбиячилар меҳнат шароити билан яқиндан танишилилди.
Ўрганиш жараёнида айрим боғчаларда моддий-техник таъминотни яхшилаш, педагогларнинг малакасини ошириш ва болалар хавфсизлигини таъминлаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Депутат таъкидлаганидек: “Боғча — бола ҳаётидаги илк таълим даргоҳи. Шу боис унинг ҳар бир жиҳатига масъулият билан ёндашиш — келажак авлод тарбиясига бўлган эътибордир.” Шу билан бирга, нодавлат боғчаларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларни давлат муассасалари билан тенг шарт-шароитларда ишлашини таъминлаш бўйича таклифлар ҳудудий Кенгашга киритилади.